Jizzax davlat pedagogika instituti huzuridagi PhD.03/05.06.2020. Fil.113.02

Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash to'g'risida ma'lumot

Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2020 йил 5 июндаги 158-сонли қарорига кўра 13 кишидан, мазкур Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар таркиби эса 16 кишидан  иборат  этиб тасдиқланган.

Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосида 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили ва ўзбек адабиёти) ихтисослиги бўйича бир марталик кенгаш тузишга рухсат берилган. Илмий кенгашга 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослигида филология фанлари бўйича,  10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигида филология фанлари бўйича,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили ва ўзбек адабиёти) ихтисослигида педагогикак фанлари бўйича (PhD) диссертацияларини ҳимояга қабул қилиб олиш ва ўтказишга рухсат берилган.