Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali huzuridagi PhD.04/30.09.2020.Tib.123.01

Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash to'g'risida ma'lumot

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали хузурида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи  PhD.04/30.09.2020.Tib/123.01 рақамли илмий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  ОАК  раисининг 2020 йил 2 октябрдаги №336 қарорига асосан тузилган.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали хузуридаги илмий кенгашга 14.00.05 –“Ички касалликлар” ихтисослиги бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга, ҳамда 13.00.02 – “Таьлим ва тарбия назарияси ва методикаси” (тиббиёт фанлари бўйича) ихтисослиги бўйича бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилган.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ҳузуридаги илмий кенгаш таркиби 9 кишидан иборат булиб, кенгаш таркибининг ярмидан кўпи  ушбу кенгаш тузилган муассасада  фаолият  олиб боради.

 Илмий кенгаш кошида 15 кишидан иборат  илмий семинар таркиби ОАК томонидан 2021 йил январда тасдикланган.