Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019. Fil.19.01 рақамли Илмий кенгаш ҳақида
МАЪЛУМОТ
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019. Fil.19.01 рақамли Илмий кенгаш Олий аттестация комиссиясининг 20120 йил 31 декабрдаги 290/2-сон қарори билан қайта тасдиқланиб, филология фанлари бўйича 10.00.02 – Ўзбек адабиёти, 10.00.01 – Ўзбек тили, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик ихтисосликларидан диссертацияларни ҳимоя қилишга рухсат этилган ва 21 кишидан иборат таркиби тасдиқланган. Шунингдек, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили ва адабиёти) ихтисосликлари бўйича бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат этилган.