Ilmiy kengashning e'lon va yangiliklari 2021-01-15
Ҳимоя тўғрисида ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи DSc.14/30.12.2019.I.84.01 рақамли Илмий кенгашнинг йиғилиши 22 январь 2021 йил соат 14.00 да ОНЛАЙН ZOOM платформасида ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
I.Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг Илмий кенгаш ва Илмий семинар ишларини ташкил этишдаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот (Курбанова Д.М.)
II. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертациялар ҳимояси.
- Тошкент давлат Иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси Рашидов Мэлс Каримовичнинг 08.00.12 – “Mинтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича “Минтақа иқтисодиётини эркин иқтисодий зоналар фаоллигини таъминлаш асосида ривожлантириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертацияси ҳимояси.
Илмий раҳбар: и.ф.д., проф. Низамов А.Б.
Расмий оппонентлар:
и.ф.д., проф. Рўзметов Бахтиёр - Урганч давлат университети профессори
и.ф.н. доцент Сайдахмедов Хикматилла Махкамович –Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти гуруҳ раҳбари
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат универстети.
- Ўзбекистон Миллий университети мустақил изланувчиси Низамов Акмал Аслитдиновичнинг 08.00.12 – Mинтақавий иқтисодиёт ихтисослиги бўйича “Минтақа иқтисодиётини таркибий жиҳатдан такомиллаштириш йўллари (Бухоро вилояти мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертацияси ҳимояси.
Илмий раҳбар: и.ф.д., проф. Қаюмов А.А.
Расмий оппонентлар:
и.ф.д., проф. Олимжонов Одил Олимович - Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари
и.ф.н. доцент Рўзиев Ойбек Абдумўминович – Сурхондарё вилояти Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директор ўринбосари.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат универстети.
Мажлис онлайн шаклда ОНЛАЙН Zoom платформасида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй.