Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash to'g'risida ma'lumot
Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.28.02.2018.Т.03.04 рақамли Илмий Кенгаш ҳақида маълумот. 23.02.2021 йил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2013 йил 22 июль куни №003-И сонли буйруғи асосида Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида 16.07.2013.Т/FM.02.02.рақамли илмий кенгаш ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисила”ги Қонуни, “Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси тўғрисидаги Низом ва Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низоми” асосида Тошкент давлат техника университетининг мурожаати (20.11.2019 й., №01/9-14-3097) ва ОАК Техника фанлари бўйича эксперт кенгаши тавсиясига (27.12.2019 й., №11) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2019 йил 30 декабрдаги 273/2-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.28.02.2018.Т.03.04 рақамли илмий кенгаш Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04 рақамли илмий кенгаш деб 2019 йил 30 декабрдан юритилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2020 йил 31 декабрь №455-сонли раис қарори асосида DSc.03/30.12.2019.T.03.04 рақамли Илмий Кенгашгақуйидаги ихтисосликлар бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат этилган. Кенгаш аъзолари 15 кишидан иборат.
05.02.01 - «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси.Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)»;
05.02.02- «Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари» (техника фанлари).
Куйидаги ихтисосликлар буйича илмий даража берувчи бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилган:
13.00.02 - «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (техника фанлари);
05.02.05 - «Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар»;
05.02.06 - «Конструкцион материалларга ишлов бериш технологиялари ва ускуналари»;
05.02.07 - «Машинасозлик машиналари, аппаратлари, агрегатлари ва курилмалари».
Шу кунгақадар Илмий Кенгашда 51 нафар илмий изланувчилар диссертация ишларини ҳимоя қилдилар, шулардан 24 таси фан доктори(DSc) бўлиб, 27 нафар техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
24 та фандокторларидан (DSc) 9 нафари ва27 нафар техника фанлари бўйича фалсафа докторларидан (PhD)17нафари ТошДТУ изланувчилари ҳисобланишади.
Айни вақтдаИлмий кенгашга ТошДТУ изланувчиларидан 05.02.01 -«Машинасозликда материалшунослик» ихтисослиги бўйичатехника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун2 нафар талабгор химояга тайёр(Веб сайтгаэълонберилган)ва 1 нафар талабгорнинг диссертация иши умумий мухокамага қўйилган. Шу билан бирга 05.02.02- «Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари» ихтисослиги бўйича 1 нафар, 05.02.05 - «Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар» ихтисослиги бўйича 1 нафар, 13.00.02- «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича 1 та фан доктори (DSc) диссертация иши умумий мухокамага қўйилиш арафасида.
Илмий кенгашнинг мониторинги асосида, хозирги кунда 14 нафар ТошДТУ изланувчилари илмий тадқиқот ишларини якунлаш арафасида. Шу билан бирга, 1-курсда 4 нафар таянч докторант ва 3та мустақил изланувчилар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар, қолган изланувчилар юқори курсда ўзларининг тадқиқот ишларини ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғлаган ҳолда тадқиқотларини самарали давом эттирмоқдалар.
Илмий Кенгаш раиси т.ф.д., профессор Каримов Камолхон Аббосович
Телефон:(90)901 70 00
Илмий котиб т.ф.б.ф.д., (PhD)Ташбулатов Шерзод Бахтиярович
Телефон: (99)800 66 37
Телеграм: @Sherzod0889
ТошДТУ Механика факультети 107 хона