Жумаев Ахмаджон Абдувохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ейилишга бардошли оқ чўянларнинг хоссаларини яхшилаш мақсадида уларнинг таркиби ва структурасини оптималлаштириш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1586.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мансуров Юлбарсхон Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Нурмуродов Салохиддин Дусмуродович, техника фанлари доктори, профессор; Атажанов Гафур Латипович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кончилик саноатида абразивли ва зарбли-абразивли муҳитларда қўлланиладиган ейилишга бардошли оқ чўяндан импорт деталларни маҳаллийлаштириш, уларни структура ва хоссаларини саноатнинг талаб даражасига олиб чиқиш. Ейилишга бардошли оқ чўян тежамкор таркибини оптималлаштириб, легирловчи моддаларни тежашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оқ чўянлар асоси бўлган Fe – C ҳолат диаграммасининг назарияси легировчи элементлар (хром 45% гача), никель 10% гача, марганец 10% гача, углерод 4% гача, кремний 5% гача, титан 10% гача, молибден 5% гача, ванадия 6% гача) ёрдамида фазавий ўзгаришлар, жумладан, қаттиқ эритма, карбидлар кимёвий таркиби аниқланиб, ушбу олинган натижалар билан бойитилган;
уч-, тўрт- ва кўпкомпонентли (Fe-C-Cr, Fe-C-Ni, Fe-C-Mn, Fe-C-V, Fe-C-Mo, Fe-C-Co, Fe-C-Cr-Ni, Fe-C-Cr-Mn, Fe-C-Cr-Mn) ҳолат диаграммалари, изо-(2000С), политермик кесимлар тадқиқ қилиш асосида оқ чўяндаги фазавий мувозанат ва ўзгаришларга аниқлик киритилган. Жумладан, хром 16 дан 34% гача, никель 0,4 дан 3% гача, марганец 0,4 дан 2% гача, углерод 2,4 дан 4% гача, кремний 0,3 дан 2% гача, титан 0,4 дан 5% гача, молибден 0,2 дан 3% гача, ванаий 0,01 дан 2% гача нисбий миқдорлари оралиқда ҳосил бўлган фазалар аниқланган;
оқ чўянлар асоси бўлган Fe – C ҳолат диаграммасининг назарияси легировчи элементлар (хром 45% гача), никель 10% гача, марганец 10% гача, углерод 4% гача, кремний 5% гача, титан 10% гача, молибден 5% гача, ванадия 6% гача) ёрдамида фазавий ўзгаришлар, жумладан, қаттиқ эритма, карбидлар кимёвий таркиби аниқланиб, ушбу олинган натижалар билан бойитилган;
қотишмада темир асосидаги қаттиқ эритманинг миқдори 61-64%, карбид фазаларнинг 36-39% мавжудлиги, кўпкомпонентли системаларда ТiC, Cr3Si аниқланган, кремний ўз ичига олган фазани, шу билан кристалланиш доирасини кенгайтириши, қотишманинг қуйиш ҳусусиятларини ошириши исботланди. Титан карбиди қотишмаларни қаттиқлигини ошириши, структура донадорлигини майдалаштиришга ёрдам берган;
юқори легирланган чўянлрда карбид туралари аниқланди. Қотишмада легирловчи элементлар миқдори ошгани сайин, қотишмаларда қуйидаги карбидлар шклланиши мумкинлиги аниқланди: М3С, М6С, М5С2, М7С3, М23С6. Мураккаб легирланган карбидларининг йўналтирилган кристалланиш ижобий таъсирига эришилган;
оқ чўяннинг асоси бўлган углерод миқдори 2,6-2,9%, ҳамда анъанавий легирловчи моддалар: хром (26-29%), никель (0,5-1,5%), марганец (0,4-0,8%), кремний (1,5% гача) элементларига қўшимча ванадий (0,01-0,02%) таркибли қотишма яратилган;
янги оқ чўян учун ейилишга бардош деталларни ишлаб чиқариш учун ташқи совуткич қўлланган қуйиш технологияси (қуйиш температураси 1390±100С, совуш тезлиги 202±30С/соат) ҳамда термик ишлов параметрлари (нормаллаш 940±100С 3 соат, бўшатиш 230±100С, 2,5 соат) ўрнатилган.
scopus2, [17.08.21 14:17]
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ейилишга бардошли оқ чўянлар қуйиб олиш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
таклиф этилган оқ чўян маркасидан қумли қолипларда қуйма совуткичлар ёрдамида «таъминловчи диск» детали тайёрланди ва термик ишлов беришнинг оптимал меъёри билан ишлов берилган. «Таъминловчи диск» детали Навоий кон-металлургия комбинатининг Навоий машинасозлик заводида жорий этилган (НKМKнинг 2021 йил 1 июндаги 02-06-04/6177-сон ва 2020 йил 24 февралдаги 02-06-07/2390-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш жараёнида, оқ чўян кимёвий таркиби соддалаштирилганлиги сабали ҳар бир ишлаб чиқарилган 1 тонна қотишмада легирловчи элементлар, жумладан, феррохром 40%га, никель 45%га, бошқа кимёвий элементларнинг барчаси ўрта хисобда 10 – 20%га иқтисод қилинган.
таклиф этилган оқ чўян кимёвий таркиби, унга қуйиш технологиясига ўзгартириш ва термик ишлов бериш технологиясини оптималлаштириш натижаларида олинган қуймаларнинг зарбий қовушқоқлиги 1,2-1,5 бараварига, қаттиқлиги 1,2-1,5 бараварига оширилишига эришилган.
легирловчи моддаларни кам қўлланилиши, деталларни механик хоссалари яхшиланиши, ҳамда кончилик асбоб ускуналарини ишлаш муддатини 20% га ўзайтирилган ва қуймаларни тан нархини 30% га тушуришга эришилган.